Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали ҳақида қисқача тарихий маълумотнома.
Қорақалпоғистон Республикаси Онкология диспансери тиббий хизмати илк бор 1952 йилда 10 ўриндан иборат шаҳар шифохонаси биносининг бир қисмида ташкил этилган. Онкология диспансерининг дастлабки бош шифокори Фаид Абдураҳмонович. 1962 йили радиология корпуси биноси қурилиши тугалланиши билан Онкология диспансери стационар бўлимлари 50 ўринга кенгайтирилди. 1967 йили Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансерининг 150 ўриндан иборат янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. Ўша вақтдан бошлаб Таракоабдоминал хирургия бўлими, Аёллар репродуктив аъзолари касалликлари бўлими, Умумий онкология бўлими, кимётерапия бўлими, радиология бўлими, ташкилий методик ёрдам бўлими. Поликлиника, цитология, клиника биокимё лабораторияси иш бошлади. 1972 йилда Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Онкология ва Радиология Илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали бўлиб ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-1652-сонли Қарори асосида онкология диспансерларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш Инвестиция лойиҳасига киритилиб, 2013 йил давлат лойиҳаси бўйича янгидан поликлиника ва 40 ўриндан иборат радиология корпуси ишга туширилди. 2014 йил беморлар даволанадиган эски стационар бўлимида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Филиал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1993 йил 12 декабрдаги Но631-сонли «Ўсма касалликларининг профилактикаси, эрта диагностикаси ва даволашни янада такомиллаштириш» буйруғи асосида фаолият юритади. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 сентябрдаги Но329-сонли буйруғига асосан Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалига ўзгартирилди. Филиалнинг бугунги кундаги тузилмаси 160 ўриндан иборат бўлиб: Торакоабдоминал бўлими 30 ўрин, Аёллар репродуктив аъзолари касалликлари бўлими 30 ўрин, Кимётерапия бўлими 20 ўрин, Паллиатив ёрдам бўлими 20 ўрин, Умумий онкология бўлими 20 ўрин, Радиология бўлими 40 ўрин.
Кўрсатилган бўлимлардан ташқари параклиник бўлимлар ҳам мавжуд:
Булар – 150 қатновга мўлжалланган диспансер бўлими. Дорихона. Марказлаштирилган стерилизация бўлими. Рентген диагностика бўлими. Клиник, биокимёвий лаборатория бўлими. Патоморфология бўлими. Ташкилий методика бўлими. Архив. Хўжалик бўлимлари. Маъмурият (бухгалтерия, кадрлар бўлими)
Марказ филиали Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри М.Жуманазаров кўчаси, 29-уйда жойлашган.